«фанлар академияси» тегли мақолалар


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Галина Матвиевская вафот этди
2 февраль 2025, 09:54

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Галина Матвиевская вафот этди

Фанлар академияси ҳақиқий аъзоси, физика-математика фанлари доктори, профессор Галина Матвиевская 95 ёшида вафот этди. Ўзбекистонда шарқшунослик фанининг ривожига ҳисса қўшган атоқли олима «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби» фахрий унвони билан тақдирланган.

Шавкат Аюпов Фанлар академиясига президент бўлди
16 декабрь 2024, 16:53

Шавкат Аюпов Фанлар академиясига президент бўлди

Физика-математика фанлари доктори, сенатор Шавкат Аюпов Фанлар академияси президенти этиб сайланди. У бунга қадар академиянинг Математика институти директори бўлиб ишлаган.

Президент марҳум академик Беҳзод Йўлдошевнинг хонадонида бўлди
29 август 2024, 17:26

Президент марҳум академик Беҳзод Йўлдошевнинг хонадонида бўлди

Шавкат Мирзиёев кеча вафот этган Фанлар академияси президенти, академик Беҳзод Йўлдошевнинг хонадонига борди. Давлат раҳбари марҳумнинг эзгу ишларини ёдга олди, унинг рафиқаси ва фарзандларига ҳамдардлик билдирди.

Фанлар академияси президенти Беҳзод Йўлдошев 79 ёшида вафот этди
28 август 2024, 18:06

Фанлар академияси президенти Беҳзод Йўлдошев 79 ёшида вафот этди

Фанлар академияси президенти, физик олим, профессор Беҳзод Йўлдошев 79 ёшида вафот этди. Унинг илмий ишлари юқори энергиялар физикаси, ядровий физика ва элементар зарралар физикасига оид бўлган. У Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ)да илмий маслаҳатчи бўлиб ҳам ишлаган.

Комилжон Каримов Вестминстер университети ректорлигига қайтди
4 апрель 2024, 12:57

Комилжон Каримов Вестминстер университети ректорлигига қайтди

Олий таълим вазирининг собиқ биринчи ўринбосари Комилжон Каримов Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетининг ректори бўлди. У бу лавозимда 2015−2020 йилларда ҳам ишлаган. Яна бир собиқ вазир ўринбосари Шаҳло Турдиқулова эса Фанлар академияси вице-президенти бўлди.

16 киши Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолигига тасдиқланди
26 декабрь 2023, 09:17

16 киши Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолигига тасдиқланди

Президент Фанлар академиясининг 16 нафар янги ҳақиқий аъзосини тасдиқлади. Улар орасида қатор илмий муассасалар раҳбарлари ва ходимлари бор. Бунгача ФАнинг ҳақиқий аъзолари рўйхати 2017 ва 1995 йилларда тўлдирилганди.

Фанлар академиясининг 80 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ олим ва тадқиқотчилар мукофотланди
24 декабрь 2023, 10:22

Фанлар академиясининг 80 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ олим ва тадқиқотчилар мукофотланди

Президент Фанлар академиясининг 80 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ олим ва тадқиқотчиларни мукофотлаш, шунингдек, ФАнинг навбатдаги ҳақиқий аъзоларини тасдиқлаш тўғрисидаги фармонларни имзолади. Рўйхат.

Фанлар академияси таклифи асосида Ботаника боғи лойиҳадан чиқарилди — Давактив агентлиги
7 октябр 2023, 15:56

Фанлар академияси таклифи асосида Ботаника боғи лойиҳадан чиқарилди — Давактив агентлиги

Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент ботаника боғи пойтахт ҳокимлигига берилишини назарда тутувчи қарор лойиҳасидан чиқарилганини маълум қилди. Лойиҳадан ҳокимликлар назоратига ўтиши мумкин бўлган яна 261 та боғ ўрин олган.

Фанлар академияси Ботаника боғининг Тошкент ҳокимлигига берилишига қарши чиқди
7 октябр 2023, 14:00

Фанлар академияси Ботаника боғининг Тошкент ҳокимлигига берилишига қарши чиқди

Фанлар академияси Ботаника боғини Тошкент ҳокимлиги тасарруфига ўтказиш тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳасини «ниҳоятда салбий руҳда қабул қилди». Ташкилот ҳужжатни ишлаб чиқувчига ўз эътирозларини юборди ва Ботаника боғини рўйхатдан чиқариб ташлашни талаб қилди.

Декабрда Ўзбекистон Фанлар академиясининг 80 йиллиги юбилейи ўтказилади
11 сентябрь 2023, 11:26

Декабрда Ўзбекистон Фанлар академиясининг 80 йиллиги юбилейи ўтказилади

Тошкентда декабрь ойида Ўзбекистон Фанлар академиясининг 80 йиллигига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтади. Хусусан, халқаро конференция ва кўргазмалар ўтказиш ҳамда академиянинг янги ҳақиқий аъзоларини қабул қилиш кўзда тутилган.

Ўзбекистонда простата бези ракини самарали даволовчи дори ишлаб чиқилди
25 март 2023, 13:47

Ўзбекистонда простата бези ракини самарали даволовчи дори ишлаб чиқилди

Ўзбекистон фанлар академияси катта ёшдаги эркаклардаги простата бези ракини самарали даволовчи дори ишлаб чиқарилганини маълум қилди.

Давлат ва ҳуқуқ институти ташкил этилди
3 ноябрь 2020, 09:23

Давлат ва ҳуқуқ институти ташкил этилди

Ҳукумат қарори билан Фанлар академияси тизимида Давлат ва ҳуқуқ институти ташкил этилди. Муассаса қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа органларга ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш бўйича таклифлар беради.

Фанлар академиясининг икки нафар олими ҳаётдан кўз юмди
21 июль 2020, 17:48

Фанлар академиясининг икки нафар олими ҳаётдан кўз юмди

Марказий банк раисининг собиқ ўринбосари, иқтисодиёт фанлари доктори Ашур Қодиров ва таниқли олим, академик Саттор Турсунмуҳаммедов олам ўтди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг